Хамён ўрнига: Fitbit компанияси тўлов хусусиятига эга смарт-саотларни тақдим этди

 Бундан аввал ўз фаолиятини смарт-билаклар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирган компаниянинг навбатдаги тақдимоти “ақлли” соатларга бағишланди.

 Смарт-гаджетларни ишлаб чиқарувчи таниқли компания Fitbit  ўзининг “ақлли” соатларига NFC-тўловлар функциясини қўшиш учун Visa, Mastercard ва American Express халқаро тўлов системалари билан шартнома тузди.

 Ушбу опция Ionic smartwatch русумли соатларда қўлланилади. Шу ўринда соат эгаларида 10 дан ортиқ мамлакатларда контактсиз терминналлар орқали тўловларни амалга оширишлари учун ушбу соатларга ўз банк карталарини (кредит ва дебет карталарни) боғлаш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳани қўллаб қувватлайдиган банклар рўйхатидан австралиянинг ANZ, испаниянинг Banco Santander, шунингдек, Bank of America, Capital One, HSBC, OCBC, Royal Bank of Canada, UOB ва US Bank ўрин эгаллади.

Қўшимча маълумот: Fitbit компанияси ўз гаджетларига тўлов функцияларни жорий қилиши тўғрисида ўтган 2016 йилда эълон қилган эди.