Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан табриклаймиз!

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази бутун Ўзбекистон халқини  Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан табриклайди! Барчангизга осойишталик, юртимиз тинчлиги ва мамлакатимизни янада гуллаб яшнашини тилайди.  Жорий йилда халқимизга қўшалоқ байрамни нишонлаш насиб қилди. Фурсатдан фойдаланиб, барча мусулмон аҳлини ёруғ байрам – Қурбон Хайити билан муборакбод этамиз. Ҳар бир оилада тинчлик, хотиржамлик ва ҳурсандчилик ўрин эгалласин!