Мобил тўловлар тўғрисида энг кўп хабардор фойдаланувчиларнинг мамлакатлари рўйхати эълон қилинди

 Ривожланаётган мамлакатлар рўйхатнинг юқори ўринларинии эгаллади.

   Дунё буйича фойдалаанувчиларнинг ярмидан зиёдроғи (52%) бозорда тақдим этилган мобил тўловларнинг мавжуд хизматларидан хабардор эканлар. Аммо бундай фойдаланувчилар турли мамлакатларда турли микдорда. Солиштириб ўтсак,  смартфонлар орқали тўловларни амалга оширишга алоқадор барча хизматлар борасида ривожланаётган мамлакатлар фойдаланувчилари ривожланган мамлакатлардагига нисбатан кўпрок хабардор экан.

   Ipsos Global Trends томонидан олиб борилган ҳамда 23 мамлакатдан 18,180 нафар одам жалб қилинган тадқиқот натижалари юқоридаги кўрсаткичларни намоён қилди.

 Мобил тўлов хизматларидан энг кўп хабардор бўлган фойдаланувчилар Хитойда (77%) истиқомат килишар экан.  Кейинги ўринларни Ҳиндистон (76%) ва Индонезия (67%) эгаллади.

   Рўйхатнинг кейинги ўринларида  Жанубий Корея (64%), Бразилия (60%), Мексика (59%), Жанубий Африка Республикаси (59%) ҳамда Россия, Туркия ва Перу (57% дан) турибди.

   Европа мамлакатлари ичида 56% билан  Польша етакчилик қилмокда. Германия ва АҚШ да кўрсаткич 48% ташкил қилди. Сўнг Швеция ва Буюк Британия (47%), Италия(46%), Аргентина ва Бельгия (42%), Испания (41%), Австралия ва Канада(39%), шунингдек, Франция (38%) турибди.

   Рўйхатнинг сўнггини Япония 27% билан эгаллади.