САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

 

 Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

 

Савол-жавоб:

1. Бир ойда картадан картага пул ўтказишнинг максимал миқдори қанча?

Жавоб: Картадан картага ўтказмоқчи бўлган пул миқдорининг лимитини сиз боғланган тўлов иловаси белгилайди. Сабаби, ушбу чеклов индивидуал ҳисобланади. Бу саволингизни аниқлаштириб олишингиз учун, сиз рўйхатдан ўтган тўлов иловасига мурожаат қилишингиз ўринлидир. 

 

2. Union Pay карталари мамлакатимизда жорий қилинадими ва қандай қилиб ушбу карталарнинг эгасига айланишим мумкинлиги қизиқтирмоқда. Шу масалани ёритиб берсангиз. Рахмат.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бир қанча банклари UnionPay International халқаро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланишади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда UnionPay конверсион карталарини тақдим этувчи банклар рўйхати билан танишинг:

1. "Ипак йули"

2. "Invest Finance bank"

3. "Hamkor bank"

4. "Asia Alliance bank"

5. "Davr bank"

 

3. Пластик картага қайси телефон рақами уланганини қандай билса бўлади?

Жавоб: Ушбу маълумот ҳар бир фойдаланувчи учун шахсий маълумот ҳисобланади. Шунинг учун телефон рақамни билиш учун  сизга хизмат кўрсатаётган Банкка мурожаат қилишингиз керак.  Бунинг учун сиз картанинг рақамини айтишингиз керак, Банк эса сизга керакли маълумотни тақдим этади.