Карта эгалари бўйича аёл ва эркаклар ўртасидаги статистик кўрсаткич

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази пластик карталарга боғлиқ статистик маълумотларни бериб боришда  давом этмоқда. Жумладан, бу гал Марказимиз мутахассислари томонидан  пластик карталарнинг эгалари бўлмиш эркак ва аёллар ўртасидаги нисбат кўрсаткичи аниқланди. Жумладан, аёллар орасида пластик карталарга эгалик қилувчилар фоизи  54%, эркаклар орасида эса 46% ни ташкил қилди. Миқдорий коэфицентда эса эркаклар – 5,1 млн., аёллар – 6 млн. эканлиги маълум бўлди.

 Диаграммага назар ташласак, пластик карта эгалари орасида аёллар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Марказ томонидан барча ёшдаги пластик карта эгалари ҳисобга олинган.