Саволлар ва жавоблар

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

 Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Ассалому алайкум, смс-хабарномага тегишли саволни аниқлаштирмоқчи эдим. Сайтда кириш хабарлар бепул эмас, тўлов амалга оширилади деган маълумот бор. Саволим шундан иборатки, демак маблағимда пул бўлмаса хабарнома келмайдими?

Жавоб: Агар телефонингизда етарлича маблағ бўлмаса, автоматик равишда хабарнома келмайди. 

2. Мен Москва шаҳрида ишлаб, яшаб келаман. Бундай шароитда QIWI ҳамёнидан фойдаланиш қулай бўлар эди. Ўзбекистонда қачон QIWI ҳамён ўз ишини бошлайди?

Жавоб: Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан бугунги кунга келиб QIWI хамёнига тегишли лойихани амалга ошириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Аниқроғи, мутахассиларимиз томонидан Марказимизга тегишли бўлган томонлари ишлаб чиқилмоқда.

3. Мени пластик картам бор, яна битта карта очишим мумкинми?

Жавоб: Ҳа, Сиз номингизга яна битта пластик картани расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун Сиз исталган Банкка мурожаат қилишингиз керак. Ўз навбатида Банк сизга керакли хужжатларни тақдим этади.