«DESKFORM» концелярия буюмлари дўкони «WOY-WO’» тўлов порталининг янги ҳамкори бўлди

  Сайтимиз орқали  “Woy-wo’” тўлов порталининг янги бизнесс ҳамкорлари тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

 “Woy-wo’” тўлов портали фойдаланувчилари www.deskform.uz интернет дўкони хизматларидан фойдаланишлари мумкин.  

 Ушбу интернет-дўкон орқали нафақат уй учун, балки офис учун ҳам концелярия буюмларини чакана нархларда харид қилишингиз мумкин. Маҳсулотлар ўзининг сифати ва қулай нархлари билан ажралиб туради.

Интернет-дўкон мижозларга бир қатор хизматларни таклиф қилади, масалан, рўйхатдан ўтилгандан сўнг ва сотувга буюртма қилинганидан сўнг, етказиб бериш  хизматидан фойдаланиш мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги  вақтга келиб, “Woy-wo’” тўлов портали билан  300 га яқин ҳамкорлик шартномалари тузилиб, мазкур портал орқали таъминотчи ташкилотлар ўз хизматларини тақдим этмоқда.

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

 Android версияси учун

 iOS версияси учун