UzCard ижтимоий сўровнома орқали сиз томон яқинлашмоқда

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Матбуот ҳизмати ижтимоий сўровнома  ўтказди. Ушбу сўровнома уч қисмдан иборат бўлиб, 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 100 нафар фуқаролар ўртасида олиб борилди. Биринчи қисмда биз одамларга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.  Иккинчи қисмда энг оммабоп онлайн ҳизматлар аниқланган бўлса , сўнгги қисмда эса, сўровнома  иштирокчилари ёрдамида мобил иловалар рейтинги аниқланди.  

  Бугун  Сиз ўтказилган ижтимоий сўровноманинг биринчи қисми билан танишасиз. Келгусида Матбуот ҳизмати каттароқ  оммани жалб қилган ҳолда  блицсўровлар ўтказиш ниятида. Мавзуга оид  таклифларингиз бўлса, уларни амалда қўллашдан хурсанд бўламиз.  

 Энди эса, натижаларга тўхталамиз. Афсуски, сўралганларнинг атиги 20 нафари  бизнинг www.uzcard.uz сайтимизда онлайн-чат  фаолиятини олиб бораётгани билан таниш эканлар.  Сўровномадан ўтган 58 нафар одам эса сайтимизда саволлар билан мурожаат қилиш имконияти борлигидан бехабар эканлар. Қолганлар эса пластик картадан фойдаланмас эканлар.

 Банк пластик картасида муаммо юзага келса, кимга мурожаат қилишингизни биласизми, даган саволга иштирокчиларнинг берилган жавоблари бизни қувонтирди. 56 нафар иштирокчи бу ҳолатда кимга мурожаат қилишни билишар, 22 таси эса, билмас эканлар.  

 Пластик карталарни қулай деб ҳисоблайсизми? Бу саволга олинган жавобларга назар ташласак, сўровномадан ўтганларнинг аксарияти, аниқроғи 61 нафари “ҳа” деб,  17 таси “йўқ” деб жавоб берганликлари кўриниб турибди.  Қолган иштирокчилар эса  пластик карта эгаси бўлиш учун ҳали банкда ўз ҳисоб рақамларини очмаган эканлар.  

 Мобил тўловлар борасидаги саволга тўхталсак, сўров иштирокчиларининг 56 таси бундай ҳизматлар ҳақида маьлумотга эга эканлар, 22 нафари эса бундай қулайлик ҳақида эшитмаган эканлар.