САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

 Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Ассалому алайкум, картамнинг рақамини билмоқчи эдим, рақамим пластик картамнинг устки қисмидан ўчиб кетган.

Жавоб: Ҳурматли UzCard карта эгаси, ушбу савол билан сизга хизмат кўрсатаётган Банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли. Жумладан, Банк ушбу масалага тегишли барча кўрсатмаларни тақдим қилади.

2. Саволим шундан иборат эди, UzCard картаси билан интернет харидларни амалга ошириш имкони борми?

Жавоб: Агар картангизнинг рақами бирон бир мобил иловага боғланган бўлса, мамлакатимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган онлайн-дўконлар рўйхатига эътибор бергандирсиз. Сиз илова таклиф қилаётан онлайн-дўконлар орқали харидларни амалга ошириб, онлайн-режимда тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Агар сизни интернет хамён масаласи қизиқтираётган бўлса, ҳозирги вақтда ушбу мавзуга оид лойихани амалга ошириш ишлари давом этмоқда. Аниқроғи Марказимиз мутахассислари томонидан ушбу лойихага тегишли барча ишлар олиб борилмоқда.