Энг оммабоп онлайн-хизматлар. Ижтимоий сўровнома давоми

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Матбуот ҳизмати ижтимоий сўровнома  ўтказди. Ушбу сўровнома уч қисмдан иборат бўлиб, 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 100 нафар фуқаролар ўртасида олиб борилди. Биринчи қисмда биз одамларга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.  Иккинчи қисмда энг оммабоп онлайн ҳизматлар аниқланган бўлса , сўнгги қисмда эса, сўровнома  иштирокчилари ёрдамида мобил иловалар рейтинги аниқланди. 

 Бугун  Сиз ўтказилган ижтимоий сўровноманинг иккинчи қисми билан танишасиз. Келгусида Матбуот ҳизмати каттароқ  оммани жалб қилган ҳолда  блицсўровлар ўтказиш ниятида. Мавзуга оид  таклифларингиз бўлса, уларни амалда қўллашдан хурсанд бўламиз. 

  Ўтказилган мониторингдан кўриниб турибдики, мобил операторлар хизмати оммабоплиги билан ажралиб турибди. Жумладан, сўровномадан ўтганларниниг  38% и  ушбу хизмат туридан фойдаланишар экан. Аксарият одамлар интернетдан фойдаланишларига қарамай, мурожаат қилинганларнинг атиги 22%и  онлайнда  интернет  тарифларни сотиб олишар экан.  Коммунал  хизматлар учун тўловларни онлайн амалга оширадиганлар 12% ни ташкил қилишига қараганда, онлайн орқали ушбу хизматларга тўловларни амалга ошириш ҳали оммалашмаганини кўришимиз мумкин.  Мамлакатимизда кундан-кунга янги очилаётган онлайн-дўконларга  қарамай, афсуски, улардан сўровнома ўтганларнинг 10% игина фойдаланишар экан.

 Кейинги кўрсаткичлар эса бизни хайрон қолдирди десак, муболаға бўлмайди. Атиги 2% сўровнома иштирокчилари картадан картага пул ўтказишар экан. Савол билан мурожаат қилинганларнинг 16% и  эса карта эгалари эмаслиги аниқланди.