UZCARD-CLICK лойиҳасини ишга тушириш: UZCARD пластик карталаридан тўлаш имконияти ва хизмат ҳақи 0%!

блика Процессинг маркази CLICK компанияси билан ҳамкорликда UZCARD-CLICK лойиҳасини амалга оширди, бунда Ўзбекистон Республикасидаги барча тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Online-UZCARD пластик карталарини сақловчилари картага хизмат кўрсатувчи банкда ёки хоҳлаган банкомат ҳамда инфокиоскада UZCARD SMS-хабарнома хизматини ўз мобил телефонларига улатишлари мумкин. Шундан кейин, қуйидаги бепул USSD сўровини SMS-хабарнома уланган мобил телефонидан юбориш орқали Online-UZCARD пластик картангизни тизимга улашингиз лозим бўлади.

*880*0*karta raqami*amal qilish muddati#,

бунда, karta raqami – бу пластик картанинг рақами (картанинг ўзида кўрсатилган) (16 та рақамдан иборат);
amal qilish muddati – картанинг амал қилиш муддати тугайдиган сана (картада кўрсатилган) (4 та рақамдан иборат, масалан 1216).

Ундан кейин, PIN-код ўрнатиш лозим бўлади, ушбу код келгусида пластик картангиздан амалга ошириладиган тўловларни тасдиқлаш учун керак бўлади.

Мана бўлди, энди Сиз банкка бормасдан туриб, бевосита CLICK интерфейси орқали тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлдингиз.
Бу билан ҳали яхши янгиликларимиз тугагани йўқ: 2013 йил 1 сентябрдан SMS-хабарнома хизмати бепул бўлди ҳамда CLICK тизими орқали ўтадиган барча тўловлар хизмат ҳақисиз амалга оширилади (фойдаланувчилар учун хизмат ҳақи 0%).
Бунда, «UZCARD» ва «880» ёзувлари билан келган ҳар бир кирувчи SMS-хабарнома учун уяли алоқа оператори томонидан ҳисобингиздан 0.005$ ечиб олинади. «CLICK» ёзувли SMS-хабарномалардан ҳақ олинмайди, USSD-менюсидан фойдаланиш бепул.