AVTORAQAM.UZEX.UZ онлайн аукциони «WOY-WO’» тўлов порталининг ҳамкорига айланди

 Доимгидек «WOY-WO’»тўлов порталининг ҳамкорлари билан сизларни таништириб борамиз.

 Жумладан, «WOY-WO’» тўлов порталининг фойдаланувчилари  www.avtoraqam.uzex.uz сайти орқали онлайн-аукционда қатнашишлари мумкин. 

 Автотранспорт воситалари учун руйхатдан ўтказиш давлат рақамига эгалик қилмоқчи бўлсангиз, www.avtoraqam.uzex.uz сайтида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, онлайн-аукционда қатнашишингиз мумкин.  

 Ҳозирги вақтга келиб сайтда 800 дан ортиқ автомобиль рақамлари рўйхати аукцион иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинган. Автомобиль рақамларини сотишга қаратилган онлайн-аукцион яқинда ўз ишини бошлаганига қарамай, қисқа вақт ичида ушбу сайт  фойдаланувчиларининг 25 нафари чиройли авторақам эгаларига айланишди. 

 Савдоларда қатнашишдан аввал пул ўтказмаларини амалга ошириш учун пластик картангизни шахсий кабинетда боғлашингиз керак.

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади. Жумладан, имзоланаётган икки томонлама ҳамкорлик шартномалари сони кундан-кунга кўпайиб бораётганини кузатишимиз мумкин.  

«WOY-WO’» тўлов порталининг мобил кўринишини юклаб олиш

Версия для Android

Версия для iOS