САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Тўлов амалга оширилаётганда уч марта нотўғри пароль терилганда нима қилиш керак ва кимга мурожаат қилиш керак?

Жавоб: Одатда карта эгалари пароль ва  PIN-код тушунчасини бир-бири билан адаштиришади. PIN-код  пластик карта банкда қабул қилиб оланаётган вақтда  карта эгалари томонидан ўрнатилади. Агарда Сиз, айтайлик, тўловни амалга ошириш вақтида уч маротаба карта PIN-кодини нотўғри киритган бўлсангиз, картангиз автоматик равишда блокка тушади ва у орқали операцияларни амалга ошириш имкони бўлмайди. Пластик картангиз ишлаш ҳолатига ўтиши учун сиз хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ва муаммони бартараф қилишингиз ўринли.

2. Ассалому алайкум, интернет орқали смс-хабарнома хизматини қандай улаш мумкин?

Жавоб: Агар Сиз смс-хабарнома хизматидан фойдаланишни истасангиз, сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ёки инфокиоск  орқали ушбу хизматни улашингиз мумкин. Таъкидлаш жоиз, смс-хабарнома хизматини интернет орқали улаш имкони ҳозирча йўқ.