Mercedes-Benz дронлар ёрдамида етказиб бериш хизматини синаб кўрмоқда

Mercedes-Benz дронлар ёрдамида етказиб бериш хизматини синаб кўрмоқда. Фото: mbgalerie.org

Mercedes-Benz Швейцариянинг Цюрих шаҳрида дронлар ёрдамида етказиб бериш жараёнини намойиш этди.

Дронлар ёрамида етказиб бериш хизмати бизга яқинлашмоқда:  Mercedes-Benz Vans дронлар ва компаниянинг ўзида ишлаб чиқарилган фургонлар орқали етказиб бериш концепсиясида учиш синовларини амалга ошириш учун siroop e-commerce-стартапи ҳамда дронларни етказиб берувчи Matternet билан бирга ҳамкорликни йўлга қўйди. Компания ОАВ учун siroop платформасидан фойдаланган ҳолда швейцариянинг кичик тадбиркори тайёрлаган кофени етказиб бериш жараёнини намойиш этди.

Тизим буюртма учун тайёрланган бошқа ташқи платформа каби ишлайди: ишлаб чиқарувчининг сотувчиси буюртма тўғрисидаги маълумотларни киритади ва Matternet га юборади. Дрон эса буюртмани қаердан олиб, қаерга олиб боришни ўзи билади.

Дрон қадоқдаги QR-код ёрдамида буюртмани белгиланган жойга етказиш ҳақида маьлумотларни ўқийди. Сўнг у маҳсулотни 20 км масофадаги буюртмачига тўғридан-тўғри  соатига 70 километрлик максимал тезлик билан етказиб беради.

Дрон ер сатҳидан 80 метр баландликда учади, сўнг Mercedes-Benz фургони томига қўнади. Фургон эса дронни белгиланган манзилгача тўғридан-тўғри етказиб қўяди. Жараён оҳирида фургон ҳайдовчиси дрон ичидан пакетни олади ва буюртмачининг эшигигача етказиб беради.