Қаҳва ва биометрия: Европа банки инновацион бўлимини ишга туширди

 Lloyds Bank инновацион технологиялар билан ёритилган замонавий бўлимлар тармоғини ишга туширди.

 Бошқа бир қатор банклар ўз бўлимларини ёпиб бораётганликларига қарамай, Lloyds Bank янги кўринишдаги бўлимини ишга туширди.

 Манчестерда жойлашган Британия Lloyds банкининг янги бўлими ўзида қаҳва ва биометрик технологияларни жамлаган. Ушбу бўлим реконструкциясига 3 миллион фунт стерлингга яқин маблағ ажратилган бўлиб, банк тармоғидаги бошқа бўлимлардан ушбу қирралари балан ажралиб туриши эътиборга лойиқ. 

 Банк тармоғидаги янги бўлим энг қимматга айланди: унинг реконструкцияси учун 3 млн. фунт стерлинг сарфланди.  

 Банк бўлинмаси салқин офис кўринишадиги хоналардан ташқари қаҳвахонани ҳам  ўзида жамлаган. Банк қутичасини ижарага оладиган мижоз ушбу бўлимга ўз бармоқ изларини сканерлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда кириши мумкин.

 Бу каби инновацион бўлимлар фақат Lloyds банкида фаолият юритмайди. Режага мувофиқ, кейинги ойда инновацион технологиялар билан ёритилган замонавий бўлимлар, қаҳва ичиш ҳамда онлайн-банкингдан ҳавфсиз фойдаланиш ҳудуди Nationwide банкида ҳам очилар экан.

 Lloyds банкининг вакили Джейкоб Пфодлер аниқлик киритишича, Манчестердаги бўлим бир қатор филиаллар ичида биринчи бўлиб фаолиятини бошлаган. Филиаллар  Lloyds Bank, Halifax ва Bank of Scotland брендлари остида ишини юритади.