Европанинг энг йирик авиаконцерни блокчейн технологияларини синовдан ўтказмоқда

 Lufthansa AG концерни авиачипталар буюртмасини блокчейнга ўтказиш ва сайёҳлик иловаларини синовдан ўтказишга қизиқиш билдирмоқда.

 Европанинг энг йирик авиаконцерни Lufthansa AG ва Швейцариянинг  блокчейн-стартапи Winding Tree ўртасида ҳамкорлик имзоланди. Ҳамкорлик доирасида start-up лойиҳа токенларини сотувчи сифатида иштирок этади. Таклифдан мақсад сайёҳлик соҳаси маҳсулотларини паст нархларда сотувчи илк оммавий блокчейн-маркетплейс яратишдир.

 Winding Tree нинг B2B- марказлаштирилган платформаси сайёҳлик секторида хизматларни таклиф қилувчи компания ва бизнес ўртасидаги воситачилар ҳаракатларини тартибга солиш орқали туристик маҳсулотлар саноатини қайта ташкил этмоқчи. Лойиҳа асосчилари платформа авиалиниялар, меҳмонхоналар ва бу хизматга эҳтиёж сезувчи бошқа соҳа ва бизнесларни боғловчи бирлик бўлиб ҳизмат қилишига умид билдирмоқда.  

 Winding Tree авиаконцерн билан ҳамкорликни имзолаб, ҳаво транспорти соҳасидаги мутаҳассисларга мурожаат қилиш имконига эга бўлади. Lufthansa билан ҳамкорликда старт-апнинг вазифаси фойдаланувчиларни мехмонхона, авиачипта ва круиз тўловларини амалга оширишлари мумкин бўлган токенларни сотишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, авиакомпания ўз API ларини  Winding Tree платформасига киритмоқда.

Winding Tree стартапи ICO си 1 ноябрдан ўз ишини бошлайди. Лойиҳага шу вақтга қадар SAFT (Simple Agreement for Future Tokens) инвестицион концепциясидан фойдаланиб 500минг АҚШ доллари жалб қилинди ва октябр ойи сўнгигача сотувлар доирасида маблағни яна 1,5 млн АҚШ долларигача кўтариш кўзда тутилган.