САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Банкоматлар ва инфокиоскларни ўрнатиш ҳамда таъмирлаш билан сизнинг Марказингиз шуғулланадими?

 Ягона Умумреспублика процессинг марказининг сервиз маркази асосида МЖЧ “EOPC Technology” ўз фаолиятини олиб боради. Бугунги кунга келиб компания мутахассислари POS- терминаллар, банкоматлар, тўлов терминаллари (инфокиосклар) ва карталарни шахсийлаштириш ускуналарига хизмат кўрсатадилар ва уларни таъмирлайдилар. Ҳозирги кунга келиб компания томонидан  Ўзбекистоннинг барча тижорат банклари билан юқорида санаб ўтилган карта ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган.

 2. Нима учун UzCard  пластик карталарни магнит чизиғи билан чиқармайди?

 Эслатиб ўтиш керакки, UzCard пластик карталар ишлаб чиқармайди, бу банкнинг мажбуриятига киради. Банк томонидан ишлаб чиқарилган UzCard карталари барча етакчи сифат стандартларга жавоб беради. Ўз карталарини фақат чип билан чиқариб, UzCard фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таьминлайди.

 Пластик картадаги магнит чизиғи ўз ҳусусиятларини йўқотишга мойил ва уни бошқа магнит буюмлар яқинида сақлаш мутлақо тавсия этилмайди. Ахборот янгиланиши иложсизлиги ҳамда картага онлайн режимда ҳизмат кўрсатиш мажбурий талабини яна кичик камчиликлар сирасига киритишимиз мумкин.

 Бугунги кунда магнит карталар ўрнини янги авлод – смарт-карталар  эгалламоқда. Улар малумотлар ҳимояси ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам катта салоҳиятга эга.