Mastercard карталари Мальдив оролларида паспорт вазифасини бажаради

 Мальдив Республикаси иммиграцион департаменти инновацион шахсни тасдиқловчи хужжатни таклиф қилди.  Ҳужжат ёрдамида тўловларни амалга оширишдан ташқари, орол ҳудудидан ва чет элга чиқиш учун паспорт,  ҳайдовчилик гувоҳномаси, тиббий ва суғурта картаси сифатида фойдаланиш мумкин.

 “Мальдив паспорт карталари” Мальдив иммиграцион департаменти ва DERMALOG технологик ечимлар етказиб берувчи Германия корхонаси томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, карталар Мальдив Банки ҳамда Masterсard тўлов тизими томонидан сертификатланган.  Шу сабабли уларни халқаро миқёсда исталган Masterсard картаси каби ишлатиш мумкин.

 Карталарнинг амал қилиш муддати 10 йилни ташкил қилиб, улар поликарбонат деб номланган ҳом-ашёдан ишланган. Шунингдек, унга контактсиз ва контактли тўловларни амалга оширишга мўлжалланган иккита чип ўрнатилган.

 Картада амалга оширилган барча тўловлар, автотранспорт бошқаруви, соғлиқ, суғурта, саёҳат ва бошқа турли маьлумотлар сақланади. Картанинг ҳимояланиш даражаси бошқа исталган тўлов карталарга нисбатан анча юқори, унда паспорт маьлумотларини сақлаш мақсадида ҳавсизликнинг қўшимча чоралари кўрилган. Айнан шу қўшимчалар ҳисобига “Паспорт картаси”ни оддий паспорт каби ишлатиш мумкин: карта Мальдив оролларининг барча ҳудудларида, шу билан бир қаторда янги электрон турникетларда қабул қилинади.  “Паспорт картаси” замонавий паспортга қўйиладиган барча халқаро стандартларга жавоб беради.