GlobUz ва UzCard ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) ҳамда Ягона халқаро процессинг маркази (GlobUz) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, «Узкарт» ҳамда «GlobUzCard» системасининг пластик карталари банклараро амалдаги ва шаклланаётган банклараро чакана савдо инфраструктурасида ўзаро хизмат кўрсатади.