САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Пластик картага қайси телефон рақами боғланганини қандай билиш мумкин?

Жавоб: Пластик карта билан боғлиқ барча маълумотлар яширин ҳисобланади. Шунинг учун телефон рақами тўғрисидаги маълумот фақат карта эгасига тақдим этилади. Бунинг учун  карта эгаси ўзининг банкига мурожаат қилиб, телефон рақамини билиб олиши мумкин.

2. Пластик картадан амалга оширилган барча тўлов ва киримлар тўғрисида қандай хабардор бўлиш мумкин?

 Картадан амалга оширилган тўловларни кузатишнинг бир неча йўллари мавжуд. Энг оммалашгани ва тезкори бу мобил иловага боғланган тўловларни мониторинг қилиш хизматидир. Ойда бир маротаба Сизнинг хисоб рақамингиздан 1000 сўм миқдорида пул маблағи ечиб олинади. Натижада истаган вақтингизда ўз маблағингизни кузатиб туриш имконига эга бўласиз. Шу билан бирга сизнинг телефонингизга ҳам барча кирим-чиқимлар ва картадан амалга оширилган тўловлар борасида смс хабарнома келиб туради.

 Картангиздаги пул маблағингизни кузатишнинг яна бир йўли - бу инфокиоск орқали “Карта мониторинги” хизматини ёқтириш. Агар юқорида кўрсатилган вариантлар сизни қониқтирмаса, сизга хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат қилишингиз ўринли.