АҚШ нинг энг йирик шаҳрида йўл ҳақи контактсиз тўловлар орқали амалга оширилади

 Нью-Йорк ҳукумати аста-секин MetroCard транспорт карталаридан воз кечишга қарор қилди. Эндиликда, Нью-Йоркдаги транспорт хизматларига белгиланган йўл кира ҳақини контактсиз усулда амалга ошириш имкони бор.

 Бир йил давомида 500та метростанция ва 600та шаҳар автобуслардаги турникетларда контактсиз тўлов терминаллари ўрнатилади. 2020 йилга келиб, бутун Нью-Йорк жамоат транспортлари шундай терминаллар билан жиҳозланади.

 Йўл ҳақини Apple Pay, Android Pay ва Samsung Pay тўлов хизматлари ўрнатилган смартфонлар орқали ёки NFC-чип ўрнатилган карталар ёрдамида тўлаш мумкин.

 Ўз ўрнида MetroCard 2023 йилга қадар янги тизим билан ҳамкорликда ишлашда давом этади.