САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

  Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Пластик картамдаги рақамлар ўчиб кетди. Ундаги рақамларни қандай билиб олишим мумкин?

 Агар банк пластик картангизда маълум бир маълумот ўчиб кетган ёки унга бошқа кўринишда зарар етказилган бўлса , у ҳолда сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилиш ўринли. Банк ходимлари томонидан муаммо кўриб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади.

2. Мен ҳисобчидан мустақил равишда  PIN-кодни теришни талаб қилишга ҳақлиманми?

 Ҳа, ҳар бир карта эгаси ўз карта PIN-кодини мустақил равишда ўзи теришини талаб қилишга ҳақли. Банк пластик картангизни ҳавфсиз сақлашингиз учун бир қатор маслаҳатларимиздан фойдаланишни талаб қиламиз:

- ҳисоб–китобни амалга ошираётган ходим Сиздан  PIN-код рақамини сўраса, уни ҳаммага овоза қилиб айтманг;

-ҳеч қачон пластик картангизни учинчи шахслар қўлига  берманг. Пластик картангизга сизнинг исм-шарифингиз ёзилган, демак, ундан пул ечиб олишга фақат сизнинг ҳаққингиз бор;

-ҳисобчи ёки официантдан POS- терминал билан таъминланишингизни талаб қилинг.

 Кўшимча маълумот ўрнида, агар ушбу мавзуга оид тўлиқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, қуйидаги веб-манзилдан фойдаланинг. Манба