Visa Европада реал вақтдаги тўловлар учун платформани ишга туширди

 Visa Direct жисмоний шахслар ўртасидаги (P2P), юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги (B2C), шунингдек, юридик шахслар ўртасидаги (B2B) тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Visa компанияси томонидан ишлаб чиқилган платформани Европада йўлга қўйишда Worldpay кўмаклашди. Технологиялар ва тўлов процессинги соҳасидаги дунёнинг етакчи компанияси билан олиб борилган ҳамкорлик ташкилотларга реал вақтдаги тўловларни амалга ошириш имкониятини яратди. Банк ва компанияларга платформа технологиясини киритишга кўмаклашиш мақсадида дастур ишлаб чиқувчилар учун махсус API яратилди.

Visa бизнесининг Европадаги ривожи учун мандат эълон қилди. Унга кўра, карта ишлаб чиқарувчилари реал вақт режимидаги тўловларни 2018 йил октябрь ойига қадар ўз тизимларига қўшишлари лозим.

Ушбу технология оммалашган бошқа жахон бозорларида Visa Direct ҳажми ўтган йилга нисбатан 75% га ортган. АҚШда кўплаб ҳамкорлар, ҳусусан, PayPal, Braintree, Square Cash ва Stripe бу платформадан фойдаланадилар.