Терминал “Рад этилди” ёзувли чек чиқардими?

 UzCard ўз карта эгаларига “Карта балансини текшириш” хизмати орқали ҳисоб рақамдаги  маблағни доимий равишда текшириб боришни маслаҳат беради.  

 Агар POS-терминал қувват манбаининг ( яъни, заряди) тугаши  натижасида бутунлай ўчиб қолса, терминал тўлов амалга оширилишига тегишли чек чиқармайди. Бу ҳолатда,  ушбу терминал қайтиб ишга тушганида “Картанинг балансини текшириш” хизмати орқали банк пластик каратадаги ҳисобни жойида текшириб олиш ўринли бўлади.  

 Агар  электр таъминотида узилишлар ҳамда пластик карта билан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари кузатилса (яъни, картани терминалга киритиш ва тезкорлик билан уни терминалдан чиқариш), POS-терминал “Рад этилди” ёзуви чоп этилган чек чиқаради. Банк пластик картасидан ечиб олинган пул маблағи кейинги онлайн-операция амалга оширилишидан аввал  ушбу терминал орқали ўз карта ҳисобига автоматик равишда қайтарилади.