Келажак картаси: вақтинчалик PIN-код ва экранли тўлов картаси яратилди

Da Vinci Choice инновацион картаси компьютер вазифасини бажариб,  паролларга бўлган эҳтиёжни бекор қилади ҳамда тўлов соҳасининг  трансформациясига олиб келади

  Хакерларга тўла, паст даражали киберҳимоя ҳамда содда пароллар мужассамлашган замонавий ҳаётимизда маблағимизнинг ҳимояланган эканлигига амин бўлишимиз учун анча мукаммал банк карталарига эҳтиёж бор.

 Da Vinci Choice келажакнинг инновацион картаси  Австралиянинг йирик банклар гуруҳининг собиқ хавфсизлик бўлими раҳбари Саймон Хьюитт томонидан ихтиро қилинди.

 Янги карта компьютер вазифасини бажариб паролларга бўлган эҳтиёжни бартараф қилади  ва тўлов соҳасининг  бутунлай трансформациясига олиб келади.

 Da Vinci Choice қандай ишлайди

Бир қарашда Da Vinci Choice хамёнингиздаги бошқа банк пластик карталаридан фарқ қилмайди -  бошқа пластик карталар каби юпқа ва пластикдан тайёрланган.

 Бироқ, уни ўгиришингиз билан унинг авзаллиги ва қиймати англаб олинади: карта мини компьютер бўлиб, кичктна экран ва клавиатурадан иборат.

 Картадан фойдаланиш учун   ягона Da Vinci PIN кодини териш ва маблағ ечиб олинадиган картани танлаш лозим. Da Vinci карталарига аввалдан сизда бўлган бошқа барча  карталарни боғлаш мумкин.

 AMEX, MSTRCARD ёки бошқа боғланган карта номи экранда намён бўлганидан  сўнг транзакцияни амалга ошириш учун Da Vinci картасини контактсиз ҳисоблаш усукунаси яқинида ушлаб туриш керак.

PIN-кодсиз муаммо ҳам йўқ

 Катта хажмдаги тўловларни (ёки банкоматдан катта миқдордаги нақд пулни ечиб олиш) амалга ошириш учун Da Vinci картаси экранида вақтинчалик бир марталик PIN-код пайдо бўлади. Шу сабабли фирибгарлик эҳтимоли камаяди: транзакция амалга оширилганидан сўнг бир марталик PIN-код амал қилмайди.

 Da Vinci Choice 2018 йилдан сотувга чиқарилади ва тахминан 75 фунт стерлинг атрофида баҳоланади.