Савол ва жавоблар

 Ҳафтанинг ҳар жума куни www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.Карта очиш учун нима қилиш лозим?

 «UzCard» пластик картлари Ўзбекистонидаги исталган банкда очиш мумкин. Карта очиш учун ўзингиз билан паспортингизни олишингиз ва танлаган банкингизда ариза ёзишингиз керак. Пластик карта олиш учун баннка 10000 сўм миқдорида пул тўланади. Шу вақтдан бошлаб сиз танлаган банк 3 иш куни давомида сизга банк пластик картасини тақдим этиш масьулиятини олади.

2.Қайси ҳолатларда пластик карта учун тўлашим керак ва бу қанча бўлади?

Пластик карта учун тўланадиган бир неча ҳолатлар бор, улар қайсилар:

-Пластик карта йўқотилганида ёки ўғирлатилганда банкка янги карта беришларини сўраб, ариза билан мурожаат қилишингиз керак, картани янгилаш 10 000 сўмни ташкил қилади.

-Пластик картага зарар етказиладиган бўлса, банкка дарҳол мурожаат қилинг. Банк ҳодимлари 3 иш куни мобайнида картани қайта чиқари берадилар, ҳизмат нархи – 10 000 сўм.

-Янги карта олиш учун ҳам шу миқдордаги маблағ 10 000 сўм тўланади. 3 иш кунидан сўнг сиз ўз «UzCard»картангиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин.