Карталарми ёки банкноталарми? Тадқиқот натижалари европаликлар қандай усулда тўловларни амалга оширишларини намоён қилди

 Европа Марказий Банкининг тадқиқод натижаларига кўра, Европа тўлов бозорида нақд пул орқали тўловларни амалга ошириш жараёни кўпроқ қайд этилган.  Европа ҳудудидаги 79% тўловлар ҳали ҳам банкноталар билан амалга оширилар экан. Бу эса европаликларнинг дўконларда сарфлайдиган умумий миқдорининг 54% ига тенгдир. Карталар эса 19% тўловлар учун қўлланилиши қайд этилмоқда. Пластик карталар орқали тўловлар амалга оширилган умумий тўлов миқдорининг 39% ига тўғри келади.

 Айтиб ўтиш лозим, ушбу кўрсаткичлар алоҳида давлатга нисбатан ўзгариб боради. Масалан, Германия ва Австралия дўконларида 80% дан ортиқ  тўловлар  нақд пул орқали амалга оширилар экан. Голландия, Эстония ва Финляндия каби шимолий давлатларда эса, кассаларда нақд пул билан амалга оширилган тўловлар миқдори 50% гача қисқарган.

 Одатда, эркаклар аёлларга нисбатан  банкноталар билан тўловларни амалга оширишар экан. Худди шундай кўрсаткични кичик ва катта ёшлар ўртасида ҳам кузатиш мумкин. 

 Одамлар карталар орқали тўловларнинг қулайлигига қарамай, кўпинча нақд пул билан тўловларни амалга оширишларини тан олишган. Европа Марказий Банкининг маълумотига кўра,  бу ҳолат ўртача миқдордаги чекдаги миқдорга нисбатан паст эканлиги сабабли кузатилаётган экан. Маълумотлар аксарият тўловларнинг учдан икки қисми 15 евродан кам миқдорда эканлигини кўрсатмоқда.  Баъзи ҳудудларда PIN-кодни термай туриб билвосита тўловларни амалга ошириш эса ҳали оммалашмаган.

 Шунингдек, тадқиқот натижалари европаликлар ҳали ҳам нақд пулни тежаш воситаси сифатида ишлатишларини кўрсатди. Жумладан,  Евроҳудуддаги аҳоли вакилларининг тўртдан бир қисми уйларида нақд пулларини заҳира сифатида сақлаб туришлари аниқланибди.