Янги йил “DUET” карталарисиз

  2018 йилнинг 1 январидан UzCard банклараро тўлов тизими томонидан “DUET” карталари орқали пул ўтказмалари тўхтатилади. “DUET” карталари бугунги кун талабларига жавоб бермаётгани ва қуйида келтирилган бир қатор омиллар бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлди:

- мобил илова, СМС-хабарнома ва балансни текшириш хизматларини  ўрнатиш имконияти мавжуд эмаслиги;

 -  йўқотилган ва ўғирланган “DUET” пластик карталарини қайта тиклаш учун  камида 20 кун талаб қилиниши;

- оператив равишда картани блокка тушириш имконияти йўқлиги. Агарда “DUET” картаси йўқотилган ёки ўғирланган бўлса, уни фақат банк орқали блоклаштириш мумкин. Банк ўз навбатида, ушбу картани “stop-list” га киритиш учун яна қўшимча вақт сарфлайди. Тезкорликнинг йўқлиги сабабли, блокланмаган картадан транзакциялар амалга оширилиши, натижада  эса карта эгаси молиявий зарар кўриши мумкин.