Visa транзакциялари махсус овоз ва анимация билан бирга амалга оширилади

Visa транзакциялари  махсус овоз ва анимация билан бирга амалга оширилади. Фото: techweez.com

 Visa карталари орқали интернет ёки дўконда муваффақиятли амалга оширилган транзакциялар борасида карта фойдаланувчиларига  анимацион  расм, овозли сигнал ёки тебраниш орқали хабар берилади.

 “Visa овози” ни  2018 йилда Пхенянда ўтказиладиган Қишки Олимпия Ўйинлари вақтида биринчи бўлиб глобал реклама кампанияси доирасида оммага эшиттирилиши режалаштирилмоқда.

 Visa брэндингида сенсорли элементларнинг ишлатилиши компания тўғрисидаги фикрни шаклланишига қай даражада таъсир қилишини аниқлаш мақсадида дунёдаги саккизта давлатлардаги карта фойдаланувчилари иштирокида олиб борилган  сўровнома доирасида қуйидаги натижалар келиб чиқди:

•        83%  сўровнома иштирокчилари овозли сигнал ва анимациялар Visa компаниясининг брэндингига ижобий таъсир қилишини белгилаб ўтганлар;

•        81%  карта фойдаланувчилари эса, овозли сигнал ва анимацияларни қўлловчи савдо-саноат ташкилотларига нисбатан жуда ижобий муносабатда эканликларини таъкидлаб ўтганлар;

•        бир сониядан кам вақт давом этадиган “Visa овози”  тўлов тезлиги ва қулайлиги билан чамбарчас боғлиқлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилгани аниқланди.

 Рекламада сенсорли технологияларнинг қўлланилиши инсонларда ижобий ҳиссиётни келтириб чиқаради.

 2018 йилда Visa нинг сенсорли брэндинг элементлари Visa Developer Platform платформасидаги ишлаб чиқарувчилари доирасида, шунингдек, эҳтиёж сезилганда Visa Ready программаси доирасида ҳам чуқурроқ интеграция қилинади.  Visa  шунингдек, келгуси йилда савдо корхоналари ва шохобчалари учун ускуналарнинг миллий етказиб берувчилари иштирокида бошланғич дастурларни амалга оширишни тайёрлаган.