Ошадбанк болалар учун алоқасиз тўлов картасини тақдим қилди

Ошадбанк болалар учун алоқасиз тўлов картасини тақдим қилди. Фото: oschadbank.ua

 Болалар ўзларининг шахсий карталари орқали дўконларда тўловларни амалга оширишлари, уларнинг ота-оналари эса ўз фарзандларининг ҳаражатларини боназорат қилишлари мумкин.

 Ошадбанк “Болаларга мўлжалланган карта”ни ишлаб чиқаришни бошлади. Бу махсус дизайнга эга Mastercard картаси бўлиб, Mastercard, Ekonomika + Ошадбанк компаниялари томонидан “Эртага 2037” номли конференция доирасида ишлаб чиқилгандир.

 Дизайнини яратиши учун эса болалар орасида маркетинг тадқиқоти олиб борилган.

 Ушбу карта орқали савдо тармоғида нақд пул ишлатмаган ҳолда, мобил алоқа хизматларига, картадан пул ўтказмалар ўтказиш, шу жумладан, алоқасиз тўловларни амалга ошириш имкони бор. Картани информацион-тўлов терминалаллари, Ошадбанк банкоматлари ёки “Ошад 24/7” онлайн-системаси орқали тўлдириш мумкин. Уни очиш учун ҳеч қандай хужжат талаб қилинмайди. Уни банк бўлинмалларида олиш мумкин.