САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. UzCard картасини нақд пул билан тўлдириш мумкинми? Бунинг иложи бўлса, қайси йўл орқали?

 UzCard пластик картасини сизга хизмат кўрсатаётган банкингиз орқали нақд пул билан тўлдиришингиз мумкин. Бунинг учун банкга мурожаат қилганингизда ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши керак (паспорт). Қилиниши керак бўлган қолган ҳаракатлар тартибини банк мутахассиси Сизга тушунтириб беради.   

2. UzCard картаси ёрдамида интернет-банкингдан қандай фойдаланиш мумкин?

 Интернет-банкинг – бу масофадан туриб банк хизматларининг умумий технологик номи. Бизнинг мамлакатимизда  UzCard картаси орқали интернет банкингдан фойдаланиш имкони мавжуд. Интернет орқали масофада амалга ошириладиган исталган тўлов операцияси, тўлов мобил иловалари (Click, Pay me ва ҳоказо) орқали тўловларнинг амалга оширилиши ҳам шулар жумласига киради.