САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

  Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Битта мобил телефон рақамига бир неча пластик карталарни боғлаш мумкинми?

 Ҳа, битта мобил телефон рақамига бир неча пластик карталарни боғлаш мумкин. Уларни мобил илова орқали бошқариш мумкин. Мобил илова орқали карталарни бошқариш осон ва қулайлиги билан ажралиб туради, шунингдек, ишлаш жараёнида ҳеч қандай узилишлар кузатилмайди. 

 2. Банкомат орқали пул ечиб олишга лимит ўрнатилганми?

  Ҳа, ўрнатилган. Кун давомида карта эгаси бир маротаба 100 000 сўм миқдорида пул ечиб олиши мумкин.