Автомобилларнинг турар жойи ва бензин учун онлайн-тўловлар: Alibaba ва Honda ҳамкорликдаги лойиҳа устида ишлашмоқда

Автомобилларнинг турар жойи ва бензин учун онлайн-тўловлар: Alibaba ва Honda ҳамкорликдаги лойиҳа устида ишлашмоқда.Фото: carmagazine.co.uk

 

 Alibaba ва Honda “ автомобилларни системага улаш”  учун тўловларни амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқишмоқда.

 Alibaba Group AutoNavi холдинг компанияси ҳамда Honda йирик  автомобиллар компанияси интеллектуал система ва интернет тармоғига уланган  автомобиллар учун тўловларни амалга ошириш имконини яратувчи лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишни режалаштирмоқда.

Аниқроғи, Япониянинг автомобил ишлаб чиқарувчиси ва AutoNavi холдинги автомобил ҳайдовчилари учун AutoNavi  картаси орқали бензин, автомобил турар жойи ва Хитойдаги бошқа бир қатор хизматлар учун онлайн тўловларни амалга ошириш имконини берувчи системани яратишни режалаштиришмоқда.

 Hondа ҳамда AutoNavi компаниялари 2015 йилдан ҳамкорлик қилиб келишади. Уларнинг аввалги ҳамкорликдаги лойиҳалари кўп функцияли навигацион система яратилишига қаратилган эди. Эндиликда бу икки йирик компаниялар автомобилларда Alipay хизматларидан фойдаланишга қаратилган лойиҳа устида ишлайдилар.  Хитойда муҳим автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланувчи Honda янги лойиҳа орқали янада кўпроқ мижозларни жалб қилишни режалаштирган. Бундан ташқари иккала компания ҳам “автомобилларни системага улаш” технологиясини ва мобил алоқа учун 5G интернет имкониятини кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга келиб, Alibaba  тўлов системасининг  фойдаланувчилари 500 миллиондан ортиғини ташкил қилмоқда.