Барча UzCard карта эгалари учун янгилик!

 UzCard компанияси  банкоматлардан пластик карта орқали нақд пул ечиб олишга белгиланган янги, чекловсиз қўшимча хизматларни ишлаб чиқди. Эндиликда ҳар бир банк ўз танловига кўра банкомат орқали ечиб олинган нақд пул учун 0 % дан 5 % гача бўлган комиссион тўловларни белгилайди. Шу жумладан, ҳар бир банк томонидан индивидуал комиссион фоизлар белгиланади.  Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тавсиясига кўра, тижорат банклари ўз фоизларини белгиланган комиссион фоиздан оширмасликлари керак.

 Шунингдек, банкоматларга ўрнатилаган 100 000 сўм  миқдоридаги  чеклов банклар томонидан индивидуал равишда ўзгартирилиш эҳтимоли ҳам назарда тутилган.  Таъкидлаб ўтиш лозимки, банкоматлар орқали ечиб олинадиган нақд пул миқдорига чекловлар ўрнатилмаслиги ҳам кўриб чиқилади. Жумладан, бу қарорни ҳар бир банк ўзининг ички низомига биноан амалга оширади.  Бугунги кунга келиб, UzCard  томонидан эса ҳеч қандай  чекловлар қўйилмаган.

 Ушбу хизматлар UzCard томонидан қўшимча равишда киритилган  бўлиб, ўтган йилнинг декабр ойида ҳамкор-банкларга тақдим қилинган.