САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

 Вопрос-ответ:

1. СМС орқали ўз балансини текшириш имкони борми?

 Ҳа,бор. СМС орқали балансингизни текшириш учун фойдаланувчи USSD сўров орқали *899# кодини териши керак. Ушбу код терилгандан сўнг, мобил қурилмангизнинг экранида кейинги қадамлар белгиланган бўлинмалар чиқади. Уларнинг орасида “Баланс” сўровномали бўлинма ҳам бор.

2. Агар мен смс-хабарнома хизматини ёқтирсам, менга уланганимдан олдинги харажатлар ва киримларим тарихи кўринадими?

 СМС-хабарнома хизматига уланганингиздан олдинги харажатлар ва киримларингиз руйхатини  кўриш имконияти мавжуд. Бунинг учун алоҳида UzCard иловасидаги “карта мониоринги” хизматига уланиш керак.

3.  Эндиликда  Uzcard компанияси банкоматлардан пластик карта орқали нақдлаштиришга чекловлар белгилайдими?

Йўқ.  UzCard компанияси банкоматлардан пластик карта орқали пул ечиб олишга белгиланган чекловларни белгиламайди. Компаниямиз томонидан банкоматлардан пластик карта орқали нақдлаштиришга қаратилган янги, чекловсиз қўшимча хизматлар ишлаб чиқилган бўлиб,  ўтган йилнинг декабр ойида банклар ихтиёрига ҳавола қилди.  Эндиликда ҳар бир банк ўз танловига кўра банкомат орқали ечиб олинган нақд пул учун 0 % дан 5 % гача бўлган комиссион тўловларни белгилайди. Жумладан, бу қарорни ҳар бир банк ўзининг ички низомига биноан амалга оширади.  Бугунги кунга келиб, UzCard  томонидан эса ҳеч қандай  чекловлар қўйилмаган.