Масофали тўловлар: Verifone янги мобил терминалларни намойиш қилди

Масофали тўловлар: Verifone янги мобил терминалларни намойиш қилди. Фото: verifone.com

 Verifone  компанияси e280 мобил терминалларни (mPOS) омма эътиборига ҳавола қилди. Унинг авзалликларидан бири шундаки, харидорлар дўконнинг исталган нуқтасида туриб тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Сотувчилар янги қурилма орқали харидорларга ўз-ўзига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва мобил иловаларга бўлган эҳтиёжни қондиришни мақсад қилиб белгилашган.

 TimeTrade сўровномасининг натижаларига кўра, харидорлар дўконларда 10 дақиқадан ортиқ туриб, тўловларни амалга оширишдан норози эканлар. Жумладан, IHL Group ҳисоботига биноан, дўконнинг исталган нуқтасида туриб, мижоз учун ёрдам беришга қаратилган  мобил иловаларни қўллайдиган сотувчиларнинг сотувдан тушган йиллик фойдаларида ўсиш кузатилибди.

e280 терминалларининг асосий белгилари:

-          NFC, QR-код, мобил хамёнлар, EMV ва амалдаги бошқа тўлов турлари орқали тўловларни қабул қилади;

-          Ишлатилиши оддий ҳамда, бошқариш, PIN-код, имзолардан фойдаланиш учун рангли тачскринлар қўлланилган;

-          USB-C  коннектори, маълумотлар ва энергия етказишга қаратилган стандартларга жавоб беради;

-          Аксессуарлар тўплами: заряд ускунаси, суянчиқ жиҳози, деворга  мустаҳкамловчи жиҳоз, штрих-кодлар сканери ва бошқалардан ташкил топган. 

 Ушбу терминал шунингдек, зарядсиз 10 соатдан ортиқ вақт давомида транзакцияларни қайта ишлаш қобилиятига эга. е280 терминаллари Bluetooth Low Energy ва Wi-Fi технологияларини қўллаб қувватлайди.