САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.Сотув амалга оширилганлиги тўғрисидаги хабар нега кечикиб етказилади?

Ҳақиқатдан ҳам, баъзи сабабларга кўра сотув амалга оширилганидан сўнг, хабар кечикиб етказилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бунинг сабаблари қуйидагича:

- система билан вақтинчалик техник узилишлар кузатилганлиги;

- мобил оператори орқали юбориладиган смс ларнинг кечиктирилиши.

2. Бошқа давлат фуқароси UzCard пластик картаси эгасига айланиш имконияти борми?

  Ҳа, бундай имконият мавжуд. Бошқа давлат фуқароси Ўзбекистонда фаолият юритаётган исталган банк мижозига ва UzCard  карта эгасига айланиши мумкин.

3. Мен ўзимнинг UzCard пластик картамни VISA халқаро картасига алмаштирмоқчиман. Бунинг иложи борми?

 Агар сиз UzCard карта эгаси бўлсангиз, ушбу сумлик пластик картангизни алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлмайди. VISA халқаро карталарини очиб берувчи банкка мурожаат қилсангиз, бир қатор ҳужжатларни тўлдирганингиздан сўнг, банк томонидан Сизга керакли турдаги халқаро валютали карта очиб берилади.