Мустақил равишда тўловларни амалга ошириш қулайдир!

 Атрофдагилар PIN-кодингизни эшитишларини истамайсизми? Бу энг тўғри қарордир!  Ҳар бир карта эгаси мустақил равишда POS-терминалга PIN-кодини киритиб,  тўловларни амалга оширишга  ҳақли.

1. Харид учун керакли маҳсулотни (-лар) танлайсиз;

2. Сотувчидан мустақил равишда PIN-кодни киритиш учун терминал билан таъминланишингизни сўрайсиз;

3. Пластик картангизни терминалга жойлаштирасиз;

4. Хизматлар руйхатида “Тўлов” бўлимини танлайсиз;

5. Мустақил равишда сотувни амалга оширасиз;

6. Сизнинг тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди. Табриклаймиз!