Mastercard компанияси фойдаланувчиларнинг қачон бармоқ излари орқали тўловларни тасдиқлашларига ойдинлик киритди

Mastercard компаниясида фойдаланувчиларнинг қачон бармоқ излари орқали тўловларни тасдиқлашларига ойдинлик киритилди. Фото: imperiya.by

Компания харид қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда: 2019 йилнинг апрелидаёқ барча банклар биометрик таклифларини намоён қилади. Аниқроғи, Mastercard 2019 йилнинг апрел ойидан бошлаб карта фойдаланувчиларига  харид ёки тўлов амалга оширилаётганда бармоқ излари ва юз шаклини таниш учун биометрик маълумотларни қўллаш имкониятининг яратилиши тўғрисида хабар қилди.

 Яқинда Оксфорд Университетининг Mastercard билан ҳамкорликда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, банк секторидаги 92 % мутахассислар биометрик ишланмаларни жорий қилишни режалаштираётган экан.

 Mastercard Identity Check аутентификация учун муқобил ечим бўлиб, карта эгалари учун онлайн-шопинг ёки банк операциялари вақтида тўловни амалга ошириш учун  мобил қурилма орқали  биометрик идентификаторлар орқали (бармоқ излари, кўз ва юз шаклини аниқлаш орқали) шахсиятни тасдиқлаш имконини яратади. Ушбу имконият юқори сифатли харидни таъминлаган ва бекор бўлган ҳолатларни камайтирган ҳолда, рақамли тўловларни амалга оширишни тезлаштиради ҳамда унинг ҳавфсизлик даражасини оширади. Mastercard Identity Check дунёнинг 37 та давлатида жорий қилинган.