Швециянинг машҳур банкларидан бири томонидан паролли карталар чиқарилишига чек қўйилади

Швециянинг машҳур банкларидан бири томонидан паролли карталар чиқарилишига чек қўйилади. Фото: veidas.lt

  Швециянинг Swedbank номли машҳур банкларидан бири 2018 йилнинг феврал ойидан бошлаб ўз мижозларини паролли пластик карталар билан таъминламайди.

Бугунги кунга келиб, банкнинг 230 мингга яқин мижози онлайн ёки мобил банкингда аутентификация учун паролларни қўллаб келишади. Уларнинг сони банк хизматларидан фойдаланишнинг ҳавфсизрок - Smart-ID, ID-карталар, Mobile-ID ёки PIN-ҳисоблагичлар каби химатлар мавжудлиги боис камайиб бормоқда.

Swedbank банкининг 140 мингдан ортиқ мижози смартфонлардан фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган Smart-ID – бепул сервисидан фойдаланишади. Ёши катароқ ҳамда смартфонлари бўлмаган мижозлар учун  эса, банк PIN-калькулятордан – сўровга қараб автоматик равишда паролларни генерация қилувчи сервисдан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, password card – паролли картаси онлайн банкингга кириш учун бир марталик паролларни генерация қилади.

 Паролли карточка эгалари бўлмиш Swedbank нинг мижозлари карталарни 2019 йилнинг февралига қадар кунлик 200 евро чеклови белгиланган  транзакцияларни амалга оширишлари мумкин.