САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Банкга мурожаат қилмай туриб, пластик картани блокдан чиқариш имкони борми?

Блокланган пластик картани ҳафсизлик нуқтаи назаридан фақат Сизга хизмат кўрсатаётган банк блокдан чиқариши мумкин. Маълумотлар конфиденциал сақланишини назорат қилиш учун банк ходими  карта эгаси иштирокида уни блокдан чиқаради.

2. Кўчада бегана картани топиб олдим, уни ўз эгасига қайтариш учун  қаерга мурожаат қилишим керак?

UzCard пластик карталарида картага хизмат кўрсатаётган банк номи ёзилган. Унинг орқа томонида банк билан боғланиш учун маълумотлар кўрсатилган, яъни телефон рақами, манзили ва электрон манзили. Банк билан боғланиб, карта топиб олингани тўғрисида маълумот берсангиз, банк ходими кейинги ҳаракатларни батафсиз тушунтириб беради.