ePOS: Wirecard смартфон ва планшетлар орқали тўловларни қабул қилишга мўлжалланган иловани тақдим этди

ePOS: Wirecard смартфон ва планшетлар орқали  тўловларни қабул қилишга мўлжалланган иловани тақдим этди. Фото: wirecard.com

Wirecard таниқли тўлов провайдери кичик ва ўрта бизнес учун мўлжалланган мобил қурилмалари орқали халқаро тўлов усулларини қабул қилувчи  мобил тўлов ишланма - Wirecard ePOS  номли янги илованинг чиқарилишини эълон қилди.

Ушбу иловани планшет ва смартфонларда ишлатиш мумкин. Илова чакана савдо билан шуғулланувчи савдогарлар учун мавжуд инфраструктураларига турли тўлов усулларини интеграциялашга имкон яратади.

Ушбу дастур мавжуд Wirecard ишланмалари билан мос келади ва NFC технологияси орқали тўловаларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, мижозлар амалга оширилган савдо мониторингини кузатиб боришлари ҳам мумкин. Wirecard ePOS мобил иловаси 2018 йилнинг 15 февралидан бошлаб Google Play ва  iOS дўконларида сотувга чиқарилади.