САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Ассалому алайкум! Агар пластик карта турмуш ўртоғимнинг номига очилган бўлса, мен уни блоклаб қўйишим мумкинми?

Ҳа, турмуш ўртоғингизнинг пластик картасини мобил илова орқали блоклаб қўйиш имкони мавжуд.

2. Саволим шундан иборат эди:  анчадан бери бир корхонада фаолият олиб бораман ва менинг пластик картам ушбу ташкилотга боғланган. Банк орқали ушбу картамга бошқа компания ҳисоб рақамидан  пул ўтказишлари мумкинми?

Ҳа,  бошқа компания банки Сизнинг пластик картангизга ҳам хизмат кўрсатса буни амалга ошириш мумкин.

3. Мен пластик картамдан амалга оширлган барча транзакциялар бўйича мониторингини, аниқроғи карта балансининг тўлдирилганини билмоқчиман. Бунинг иложи борми?

Ҳа, мумкин. Карта балансини тўлдиришга тегишли маълумотни  қуйидаги усуллар орқали олишингиз мумкин:

-         Банк;

-         Инфокиоск;

-         Мобил илова орқали.