Google янги тўлов тизимини тақдим этади

Google янги тўов тизимини тақдим этади. Фото: essomastercard.no

 

  Google техник гиганти ўзининг янги мобил  тўлов иловасини  тақдим этишини эълон қилди.  Google Pay сервиси ушбу мобил иловани катта аудиторияга мўлжаллаб яратди, яъни ундан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилганлик, уяли алоқа воситаси модели ҳамда  тўлов амалга оширилган жой муҳим ҳисобланмайди.

 Компания мақсадларидан бири, исталган инсоннинг тўлов  жараёнини ҳавфсизлантириш учун ягона аккаунтдан фойдаланишдир. Жумладан, тўлов сервисининг бош директори Пали Бхат яқинда Android Pay нинг барча фойдаланувчилари Google Pay дан автоматик равишда фойдаланишни бошлашларини таъкидлаб ўтди.  Жорий йилнинг яқин ойлари давомида эса, Google  янада кўпроқ мерчант ва тўлов платформалари билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиб, улар учун Google Pay мобил иловасига  енгил интеграцияни таъминлаб беради. Қисқа вақтга мўлжалланган режаларга асосан, Google Pay қўшимча имкониятлар сифатида Chrome браузери ва компаниянинг бошқа сервислари орқали фойдаланиш имкониятларини ҳавола қилади.  

 Компания томонидан янги илованинг бир қатор функциялари батафсил ёритилди.Жумладан, Google Pay нинг янгиланган “Бош саҳифаси” фойдали маълумотни ўзида жамлайди – яқин атрофдаги дўконлар манзили, чегирмалар билан фойдаланишнинг қулай йўли ҳамда турли фойдали маслаҳатлар.

 “Карталар” бўлимида тўлов маълумотлари: кредит ва дебет карталар, қулайликлар дастури ҳамда сертификатларга тегишли маълумотлар сақланади.

 Google Pay иловасини Киев ва Лондондаги бир неча транспорт турларида фойланиш мумкин бўлиб, унинг рўйхати кенгайиб бориши табиий. Йўлкира учун белгиланган  тўловни амалга ошириш учун қурилмани турникет олдига яқин келтириш кифоя.

 Google Pay фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ҳавфсилик талабаларига риоя қилинган ҳолда ҳимоя билан таъминланган.