САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.  Смс-хабарнома хизматини уламасдан карта балансини аниқлаш мумкинми?

 Ҳа, мумкин. Смс-хабарнома хизматига уланмасдан туриб,  POS-терминал, инфокиоск ёки Сизга хизмат кўрсатаётган банк орқали карта балансини текшииб олиш имкони бор.

2. Банкомат орқали пластик карта ҳисобини тўлдириш имкони борми?

 Бугунги кунга келиб, бундай хизмат турини амалга ошириш имкони мавжуд эмаслиги сабабли, бизнинг мутахассисларимиз қулайлик яратиш мақсадида шу каби таклифлар устида иш олиб боришмоқда.  Ҳозирда мавжуд имконият бу - Сизга хизмат кўрсатаётган банк орқали пластик картангизнинг ҳисоб рақамини маълум пул миқдори билан тўлдириш бўлиб қолмоқда.  

3. Мен Давлат корхонасида фаолият юритмайман. Ўз номимга банк пластик картасини очиш имкони борми?

 Ҳа, UzCard банк пластик картасини очиш учун Сиз Давлат корхонасида фаолият олиб бораётган ходим бўлишингиз шарт эмас. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатадиган банкни танлашингиз ҳамда ёнингизда паспортингиз бўлиши  кифоя.