Кобейджинг карталари: куч бирликда!

   Бир кўринишда  кобейджинг карталари оддий дебет карталаридан фарқ қилмайди, бироқ улар шртасида бир қатор фарқларни келтириш мумкин. Биринчидан,  картанинг  ташқи кўринишида  ҳамкорликда фаолият олиб борувчи тўлов тизимларнинг логотиплари  жойлаштирилиши бунинг мисолидир.    Кобейджинг картлари ўзида ҳам чип, ҳам магнит чизиғининг функцияларини бажариши эса, унинг алоҳида имкониятларини белгилайди. Аниқроқ қилиб айтсак, тўловларни чип орқали, яъни паролларни киритган ҳолда ҳам, магнит чизиғи орқали ҳам – картридерлар орқали ўтказиб ҳам амалга ошириш мумкин.

 Демак, мақола номидан кўриниб турибдики, бундай карталарнинг бир қатор қулайликлари мавжуд:

+ бир неча тўлов тизимлардан тўлов  инфраструктурасида фойдаланиш;

+ пластик картадан ўз давлатидан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжудлиги (мисол учун VISA, Mastercard, Unionpay тўлов тизимлар );

+ агар чет эл тўлов тизими яшаб турган жойда ишлатилмай қолса, карта эгаси маҳаллий тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириши;

+Тўлов тизимларнинг  рақобатбардошлик даражаси ошиб бориши;

+Карта эгасида  ягона  карта орқали, таклиф қиланаётган тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлиши.  

___________________

Кобейджинг картаси  («co badge» –   инглиз тилидан қисқартирилганда «company badge» – белгилар гуруҳи) – бу икки ва ундан ортиқ тўлов тизимларнинг бир пластик картасида бирлашиши.