САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.  UzCard картаси онлайнми ёки онлайн эмалигини қандай билиш мумкин?

 2017 йилнинг 15 декардаги “Узкарт” банклараро чакана тўлов тизимининг Банклараро  Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг №14 баённомасига биноан 2018 йилнинг 1 январидан UzCard компанияси томонидан DUET карталари орқали амалга оширилувчи транзакцияларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бунга биноан, Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатаёган барча банк пластик карталари  - онлайн карталар функциясини бажаради.

2. Бир дона картани иккита мобил иловаларга улаш мумкинми? Агар бунинг иложи бўлса, бу имконият иловадан фойдалнишга салбий таъсир қилмайдими?

 Ҳа, бир пластик картани бир неча мобил иловаларга улаш мумкин. Бундай имконият ҳар тарафлама ҳавфсиз ҳисобланиб, аксинча фойдаланувчи учун  бир неча иловалар орқали картага тегишли маълумотга эга бўлишга ҳамда онлайн-тўловларни амалга оширишга қўшимча шароит яратади.  

3. Sms-хабарнома хизматини пластик карта иштирокисиз қандай ўчириш мумкин?

  Бугунги кунга келиб, мустақил равишда  sms-хабарнома хизматини ўчириш имкони мавжуд. Уни қандай йўл билан амалга ошириш усуллари билан  http://www.uzcard.uz/index.php/ru/novosti-uzcard/item/685-innovatsionnye-udobstva-samostoyatelnoe-otklyucheniya-sms-informirovaniya-uzcard  манзили орқали ўтиб танишишингиз мумкин.