Glomo Awards 2018: мобил иловалар хизматлари бўйича ғолиб аниқланди

Glomo Awards 2018:  мобил  иловалар  хизматлари бўйича ғолиб аниқланди

     Барселонада ўтказилган Mobile World Congress тадбирида Glomo Awards 2018 анъанавий мукофот ғолиблари  аниқланди.

 Совринларни турли соҳаларда фаолият олиб борувчи энг етакчи мобил ишланмалари қўлга киритишди. Шундай қилиб, натижаларга кўра, “Тўловларнинг мобил инновацияси” номзодининг ғолиб деб рақамли хамён - Samsung Pay топилди. Ушбу хизмат орқали мижозлар ўз смартфонларига банк карталарини қўшишлари ва улар орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

 Ушбу хамён 2015 йилнинг ёзида Жанубий Кореяда тақдим қилинганди. Икки йил ўтиб ушбу хизматдан 20 та давлатда  фойдаланиш имкони яратилди.  Шу каби хизматларни таклиф қилувчи рақибларига қараганда (Apple Pay, Google Pay) Samsung Pay нинг тўловларни амалга оширувчи нуқталари кўпроқ бўлиб, уни  кредит картаси ўрнида ҳам ишлатиш мумкин.

 Glomo Awards 2018 тақдимотида турли мавзулардаги, ҳаммаси бўлиб, 35 та номзод (интернет ҳаёти, мобил хизматлари, ижтимоий ривожланиш, технологиялар, гаджетлар ва бошқалар.) эгаси аниқланди. Йилнинг энг яхши смартфони деб iPhone X лойиқ деб топилди. Лауреатларнинг тўлиқ руйҳати билан тадбирнинг расмий сайтида танишиш мумкин.