САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Пластик карта узоқ муддат давомида ишлатилмаганлиги боис блокланган. Уни қандай қилиб актив ҳолатга келтириш мумкин?

Пластик карта мустақил равишда блокланмайди. Унинг сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин: ишлатиш муддати тугаган ҳолатда;  пластик картаси карта эгаси унга хизмат кўрсатаётган банкда ўз истагига кўра блокласа;  3 маротаба нотўғри PIN-код киритилганда автоматик равишда блокланиши мумкин. Келтирилган сабабларнинг ҳар бирида ҳам Сизга хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат қилишингиз ўринли.  

2. Нега аксарият ҳолатларда  Кадишев бозорида жойлаштирилган 3 та банкоматдан 1 донаси ишчи ҳолатда туради. Шу ягона банкомат ҳам узлуксиз ишламайди. Қачон шу каби ҳолатларга барҳам топилади?

Банкоматларнинг узлуксиз иши банк томонидан таъминланиши керак. Сабаби , банкоматлар айнан банклар томонидан  ўрнатилади. Агар Сизда бирон бир масалага ойдинлик киритиш эҳтиёжи туғилса, банкоматда келтирилган банк телефон рақами орқали АТМ га хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишингиз мумкин.  

3. Телефон рақами ҳисобидан пластик карта ҳисобига пул ўтказиш имкони борми?

Бугунги кунга келиб ушбу хизмат ҳали жорий қилинмаган,бироқ Марказимиз мутахассилари томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан самарали иш олиб борилмоқда.