САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. UzCard шахсий кабинетидан иккита карта бўйича мониторинг олиб боришим мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бунинг учун шахсий кабинетингизга киришингиз  ва “Меню”  орқали “Карталар” бўлимини танлашингиз керак бўлади. Экранда “Карта қўшиш” хизмати танланганидан сўнг, иккинчи картангизни қўшишингиз ва карта орқали амалга оширилган операциялар бўйича мониторинг олиб боришингиз мумкин бўлади.

2.Ишлатмаётган мобил телефон рақамига уланган смс-хабарнома хизматини қандай ўчириш мумкин?

Смс-хабарнома хизматини инфокиоск орқали мобил телефон рақамидан ўчириш имкони мавжуд.  Шунингдек, фаол режимда турган янги телефон рақамига смс-хабарнома хизматини ёқиш  ҳам мумкин.  Инфокиоскдан ташқари Сизга хизмат кўрсатаётган банк орқали ҳам ушбу хизмат турини  ўчириш мумкин.

3. Мен пластик картамни алмаштирганимда банкда унга PIN-код ўрнатиш хаёлимдан кўтарилибди, энди уни қандай ўрнатишим мумкин?

Пластик картангизнинг PIN-кодини  дўконларда хизмат кўрсатувчи POS-терминал орқали ўрнатишингиз мумкин. Бундан ташқари, яна бир бор Сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилиб муаммоингизни бартараф қилиш имкони ҳам бор.